Нукус шаҳридаги Дўстлик канали ёнида «Жана турмис» МЧЖ томонидан «Қуёшли қалъа» дам олиш маскани қурилмоқда, деб хабар берди «KRuz.uz».
МЧЖ директори Бердақ Абдуллаевнинг маълум қилишича, дам олиш маскани шу йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, июнь ойининг ўрталарида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
«Қуёшли қалъа» дам олиш масканида катталар ва кичиклар учун чўмилиш ҳавзаси, ошхона ва бошқа шароитлар яратилган.
Ушбу масканни қурилишида Тошкент шаҳридаги «Солнечний город» қурувчилари иштирок этишмоқда.
Изоҳ (0)