Қозоғистонлик бизнесмен, «Эксимбанк Қозоғистон» АЖ собиқ раҳбари Еркин Амирханов Остонада қўлга олинди, деб ёзади «Nur.kz». У пора берганликда гумонланмоқда.
Нашр таъкидлашича, Еркин Амирханов бир неча йиллар давомида Қозоғистоннинг энг бадавлат одамлари рўйхатида бўлган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Амирхановга нисбатан дастлабки тергов шу йилнинг 3 май куни бошланган.
Бизнесмен 5 май куни қўлга олинган, 6 май куни эса суд унинг икки ойга ҳибсга олинишига рухсат берган.
Изоҳ (0)