Венгрияда Руминия микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетди, оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, транспорт воситалари ўзаро олд томони билан тўқнашган. Қурбонлар орасида етти нафар Руминия фуқаролари бор. Микроавтобус Руминиянинг Муреш округида рўйхатга олинган, у одамларни Словениядан Руминияга олиб кетаётган эди.
Автобус ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, машинани бошқариш чоғида у Facebook орқали тўғридан-тўғри трансляция олиб бораётган бўлган.
Изоҳ (0)