АҚШ тарихида биринчи марта қора танли аёл штат губернатори лавозими учун мамлакатдаги иккита етакчи партиянинг биридан номзодга айланди, деб ёзади «ТАСС».
Бунда гап Жоржия штати губернаторлигига Демократик партиядан номзод сайловида ғолиб бўлган Стейси Абрамс ҳақида бормоқда.
Агар у республикачилардан номзодни ютиб чиқса, АҚШ тарихидаги биринчи қора танли губернатор аёлга айланади. Унга Республикачилар партиясидан рақиб ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас, бу июль охирида маълум бўлади.
Жоржия губернатори сайлови 2018 йил 6 ноябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)