Тасманияда «Ғойиб бўлувчи» номли кўл мавжуд. У камдан-кам ҳолларда сув билан тўлади. «Ғойиб бўлувчи» кўл Веллингтон тоғи остида жойлашган, деб хабар беради National Geographic.
Маҳаллий ОАВлар кўлни «ўрмон фолклори»нинг бир қисми дея аташни таклиф этган ва уни тўла ҳолда кўришни хаёлларига ҳам келтирмаган. Бироқ ўтган ҳафта эртак ҳақиқатга айланди: ёмғирлар мавсумидан кейин кўл тоза кўк-яшил сув билан тўлди.
Мазкур кўл 1270 метр баландликда, тошлар орасида жойлашган; одатдаги кунларда у кичикроқ бассейнни эслатади ва чугурлиги 1,2 метрга етади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, кўл йилда бир ёки икки марта, кучли ёғингарчиликдан кейин тўлади.
Ҳозирда кўл ўз номига хос ҳолда яна ғойиб бўлмоқда.
Изоҳ (0)