Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу 21 май куни Тошкентга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
22 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Сергей Шойгу билан музокаралар олиб боради. Унда икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари хусусида сўз юритилади.
Шунингдек, ташриф доирасида Россия мудофаа вазири Қуролли Кучлар академияси билан танишиши, ҳукумат даражасидаги бир қанча учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Россия мудофаа вазирининг матбуот котиби Россияна Марковскаяга кўра, Сергей Шойгу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
Изоҳ (0)