Кеча, 20 май санасида Ла Лиганинг 38-турида Андрес Иньеста «Барселона» сафидаги охирги ўйинини ўтказди. «Реал Сосьедад»га қарши мавсумнинг сўнгги ўйинида «Барселона» Филиппе Коутиньонинг голи сабаб ғалабага эришди.
Инеста ўйиннинг 81-дақиқасида алмаштирилди, унинг ўрнига Пако Алькасер майдонга тушди.«Камп Ноу» футболчини тик турган ҳолда олқишлар билан кузатди.
Андрес Иньеста «Барселона» тизимига 12 ёшида келган эди. Футболчи ўзининг 22 йилини Каталония клубида ўтказди. У «Барселона»нинг асосий жамоасида барча мусобақалар доирасида 674 ўйин ўтказиб, Хавидан кейинги энг кўп ўйин(767) ўтказган иккинчи ўйинчи бўлди. Андрес «Барселона» билан 9 марта Испания чемпионлигини, 6 марта Испания кубогини қўлга киритди ва 4 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга эришди.
Изоҳ (0)