Конго Демократик Республикасида Эбола вируси аниқлангани тасдиқланган ҳолатлар сони 28 тага етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Вирус билан зарарланган еттита янги ҳолат Ибоко шаҳрида аниқланган. Айни пайтда мамлакатда Эбола билан боғлиқ 51 та ҳолат қайд этилган. Улардан 28 таси расман тасдиқланган, 21 та ҳолат эҳтимолий ҳисобланмоқда ва яна иккита ҳолатда вирус борлиги гумон қилинмоқда. Вангата шаҳрида Эбола билан боғлиқ ўлим ҳолати тасдиқланган.
21 май куни ҳукумат Эбола тарқалишидан жабр кўрган ҳудудларда эмлаш кампаниясини бошлаган.
Аввалроқ мамлакатда 14 киши Эбола билан касаллангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)