Венесуэланинг Баркисимето шаҳрида тўрт киши граната портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар полициячилар билан тўқнашган жиноятчилар бўлган.
Жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига граната улоқтирган, бироқ портлаш оқибатида уларнинг ўзи ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлардан бири маҳаллий жиноий гуруҳ етакчиси бўлган.
Изоҳ (0)