Нидерландияда кичик моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса 22 май куни Жанубий Голландия провинциясида юз берган. Cessna Reims F172N Skyhawk самолёти Роттердам-Гаага аэропортидан кўтарилганидан 15 дақиқа ўтгач қулаган.
Хабар қилинишича, самолётда бўлган икки нафар номаълум шахс ҳалокатнинг ягона қурбонлари бўлган. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)