Саудия Арабистонининг Saudi авиакомпаниясига тегишли Airbus 330 самолётининг фавқулодда қўниши 52 кишининг енгил жароҳат олишига олиб келди. Самолёт Мадина шаҳридан Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрига парвоз қилаётган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, парвоз вақтида ҳаво кемасининг гидравлика тизимида носозлик юзага келган. Самолёт йўналишни ўзгартиришга ва Жидда шаҳридаги қирол Абдул Азиз аэропортига йўналишга мажбур бўлган. Ҳаво кемаси бир нечта уринишдан сўнг олд шассисини чиқармасдан қўнишга мажбур бўлган.
Йўловчилар самолётдан шиширма ҳалокат трапи ёрдамида эвакуация қилинган. Бунда 52 нафар йўловчи енгил жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида 141 нафар йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)