Энг йирик онлайн кинотеатр Netflix фойдаланувчилари компаниянинг АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан тузган шартномаси сабабли бойкот билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ёзмоқда.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Обама билан шартнома собиқ президентга қарши бўлган фойдаланувчиларнинг норозилигини келтириб чиқарган, баъзилар эса стриминг хизматидан воз кечиш билан таҳдид қилмоқда.
Фойдаланувчилар Обаманинг иштироки сабабли дастурларда ўзгаришлар бўлишидан хавфсирамоқда. Улар ўз фикрларини ижтимоий тармоқларда фаол равишда билдирмоқда.
Изоҳ (0)