CNBC ўзининг АҚШ разведкаси маърузаси билан танишиб чиққан манбаларига таяниб, Россия 2017 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг февралига қадар ядро куч қурилмасига эга қанотли ракеталар иштирокида тўртта синов ўтказганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru». Уларнинг маълумотларига кўра, синовларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган.
Хусусан, манбалар Россиянинг ядро куч қурилмасига эга ракетаси энг узоғи билан икки дақиқа учгани, у 35 километрдан зиёд масофани босиб ўтганидан кейин бошқарувни йўқотиб, қулаб тушганини айтди. Шунингдек, энг қисқа синов тўрт сония давом этган, бу синовда ракета 8 километрга учган.
Шу билан бирга, уларнинг таъкидлашича, Россиянинг ядро жанговар ўқини ташишга қодир товушдан тез учадиган ушбу ракетаси тўртта синовдан иккитасидан муваффақиятли ўтган. Тўртинчи синов 2018 йил ёзига белгиланган.
Изоҳ (0)