Мусулмонлар Рамазон ойи пайтида ишдан вақтинчалик дам олиши керак, дея The Local Дания иммиграция ва интеграция вазири Ингер Стойбергнинг гапларидан иқтибос келтирди.
«Мен мусулмонларни бутун Дания жамоатчилиги учун салбий оқибатлар олдини олиш мақсадида, Рамазон ойида ишламасликка чақираман», — деб ёзди вазир ўз колонкасида. У қадимий анъанага риоя қилиш Дания замонавий меҳнат бозорига мос келиш-келмаслиги борасида ишончи комил эмаслигини қўшиб қўйди.
Вазирнинг сўзларига кўра, рўза аҳолининг хавфсизлиги ва уларнинг унумдорлигига таъсир қилиши мумкин. Мисол тариқасида Стойберг рўза тутадиган автобус ҳайдовчиларини келтириб ўтди. «Бу барчамиз учун хавфли бўлиши мумкин», — деди у.
Изоҳ (0)