Гавайидаги Килауэа вулқонининг лава оқимлари 24 километрга ёйилиб, Тинч океанига қадар етиб борди, деб хабар беради «Вести.ru».
Маълум қилишича, лаванинг океан сувига қўшилиши натижасида токсик булут ҳосил бўлган — аҳоли ва сайёҳларга вулқон атрофидаги ҳудудларга яқинлашмаслик тавсия қилинмоқда.
Лава 40 га яқин иншоотларни яксон қилиб юборди, хавфли ҳудуддан 2000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Хавфли зона узра самолётларнинг қатновлари кул ва қолдиқ тутун чиққандан кейин тақиқланади.
Изоҳ (0)