Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида номаълум қуролланган кишилар камида 5 нафар сапёрни ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи Абдул Розиқ маълум қилди, дея хабар беради EADaily.
Унга кўра, жангарилар яна бир сапёрни гаровга олди.
Сапёрлар Туркманистон—Афғонистон—Покистон—Ҳиндистон бўйлаб ўтадиган газ қувури йўналишини миналардан холи қилиш учун Aims De-mining компанияси томонидан ёлланганди.
Мазкур ҳужум «Толибон» ҳаракати томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)