Чет эл ОАВлари Қрим кўпригидан биринчи бўлиб Россия президенти эмас, Мостик лақабли мушук юриб ўтганлиги ҳақида ёзмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
«Кўприк қурилиши 2015 йилда бошланган, Владимир Путин эса ундан биринчи бўлиб юриб ўтишга умид қилган эди, аммо маҳаллий мушук кўприкни Россия президентидан бир кун олдин кесиб ўтиб, уни ‘ортда қолдирди’», — дейилади Independent хабарида.
Нашр қайд этишича, Мостик лақабли мушук Россияда машҳур бўлиб кетган. Унинг Instagram’да ўз саҳифаси бўлиб, уни 40 мингдан ортиқ киши кузатиб боради.
Кўприк очилиши арафасида Мостикнинг Instagram’ида у кўприкдан биринчи бўлиб ўтгани ҳақида пост пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)