Америка президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп операциядан кейин Оқ уйга қайтди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, у айни пайтда дам олмоқда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Мелания Трамп ўзига тезроқ соғайиб кетишни тилаган барча кишиларга миннатдорлик билдирди.
14 май, душанба куни Мелания Трамп буйрагида безарар ўсимта пайдо бўлгани учун эмболизация муолажасини бошдан кечирди.
Мелания Трампнинг матбуот хизмати хабар беришича, муолажа муваффақиятли ва асоратларсиз ўтган.
ОАВ эътиборини жалб қилмаслик учун операция вақтида Дональд Трамп Оқ уйда қолган. Бироқ операциядан бир неча соат ўтгач, биринчи хонимнинг ҳолидан хабар олиш учун борган.
Изоҳ (0)