Россияда Москва вилояти терговчилари Москва метрополитенидаги ички ишлар бошқармаси комендантлик ротаси катта сержантига нисбатан жиноят иши қўзғади, у интернетдан фойдаланиб, миллат белгилари бўйича нафрат қўзғатишда гумонланмоқда, деб ёзади «РБК».
Тергов версиясига кўра, 35 ёшли полициячи 2009 йилда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтган. 2017 йил 1 январь куни «Маст рус vs ўзбек» («Маст рус ўзбекка қарши») деб номланган видеоёзувни қайта чоп қилиб (репост қилиб), рус миллатини камситиш белгиларига эга изоҳ қолдирган.
Ҳозирча сержантга нисбатан олдини олиш чоралари белгилангани йўқ.
Гумонланувчи ички ишлар органларида беш йилдан буён ишлайди, унинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Изоҳ (0)