Жангариларнинг Грознийдаги черковга ҳужуми чоғида ҳалок бўлган зиёратчининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Maxачқалъа ва Грозний архиепископи Варлаам маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бу Артемий. У Ўзбекистондан келган, шу ерда яшаб, қариндошларини ахтараётганди. Унинг бу ерда яқинлари йўқ, шунинг учун дафн этиш билан ўзимиз шуғулланамиз», — деди Варлаам.
Ҳужум оқибатида ўзбекистонлик зиёратчидан ташқари черковни қўриқлаган икки полициячи ҳам ҳалок бўлди. Яна икки нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жабрланди.
Тўрт нафар жангари махсус операция давомида йўқ қилинди.
Изоҳ (0)