2018 йилнинг июнида Хитойнинг Цинъюань шаҳрида шишадан ишланган энг катта кўриш майдончаси ишга тушади. Бу ҳақда «Наука» канали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Кўриш майдончаси 2 та шишали узун кўприкдан иборат. 202 метр баландликда жойлашган кўприклар тоғ бағридан 72 метр масофога чўзилади. Кўприк охирида доира шаклидаги панорама майдончаси жойлашган.
Майдончадан водий ва атрофдаги шаршараларни кузатиш мумкин.
Кўриш майдончаси уч қават шишали панеллар билан мустаҳкамланган. Ҳар бир панелнинг қалинлиги 4,5 сантиметр. Панеллар 20 тонна юкни кўтариши мумкин.
Изоҳ (0)