Жанубий Кореяда LG Group раиси Ку Бон-Му 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.
У йил бошидан бери бир неча бор миясида операцияни ўтказган, бироқ ҳолати ёмонлашишда давом этаётганди. Ку Бон-Му шундан сўнг даволанишдан воз кечди ва оиласидагилар қуршовида ҳаётдан кўз юмди.
Ку Бон Му 1995 йилда отасидан ишларни қабул қилиб олган ва 23 йил давомида корпорацияга раҳбарлик қилганди.
Унинг хотини, икки қизи ва LG Group раиси лавозимини эгаллаши тахмини қилинаётган асранди ўғли Ку Кван-му қолди.
Изоҳ (0)