Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 58,51сўмга кўтарилиб, 12 762,53 сўм бўлди;
- евро 106,78 сўмга ошиб, 14 978,11 сўм бўлди;
- рубль 0,23 сўмга кўтарилиб, 162,66 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 100,50 сўмга кўтарилиб, яна 12 700 сўмдан ошганди. Доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)