Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан консультация хизматлари ҳақида битим имзолади, деб ёзади Spot компания сайтига таяниб.
IFC Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга ёрдам беради.
IFC, шунингдек, бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 миллиард долларгача бўлган инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади.
Аввалроқ Канаданинг SkyPower Global компанияси билан битим тузилгани, у Ўзбекистонда умумий қиймати 1,3 миллиард долларга тенг бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)