«Атлетико М» ўйинчилари — Антуан Гризманн, Коке, Габи, ҳамда Саул Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар берилди.
Маълумки, кеча, 16 май санасида Европа Лигасининг финал учрашуви Лиондаги «Стад де Лион» стадионида бўлиб ўтди. Финалда ғолиблик учун Испаниянинг «Атлетико Мадрид» ҳамда Франциянинг «Марсель» жамоалари ўзаро кураш олиб бориб, унда мадридликларнинг қўли баланд келди.
Мадрид клуби сафида Антуан Гризманн дублга эришган бўлса, Габи яна бир голга муаллифлик қилди. Габи Антуаннинг биринчи голига ҳаммуалифлик қилди, Коке эса финал баҳсида 2 та голга узатма берди.
Номзодларга овоз бериш УЕФА расмий сайтида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)