16 май санасида Европа Лигасининг финал учрашуви Лиондаги «Стад де Лион» стадионида бўлиб ўтди. Финалда ғолиблик учун Испаниянинг «Атлетико Мадрид» ҳамда Франциянинг «Марсель» жамоалари ўзаро кураш олиб борди.
Учрашувда ҳисоб 21-дақиқада «Атлетико М» ҳужумчиси Антуан Гризманн томонидан очилди. Ўйиннинг 32-дақиқасида «Марсель» сардори Димитри Пайет жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг «Марсель» дарвозаси яна икки марта ишғол этилди. 49-дақиқада Гризманн дублни расмийлаштирган бўлса, 89-дақиқада Габи ўйин тақдирини узил-кесил ҳал этди.
Шу тариқа Диего Симеоне шогирдлари клуб тарихида учинчи марта Европа Лигаси соҳибига айланди. Жамоа 2009/10(УЕФА кубоги), 2011/12 ва 2017/18 йилги мавсумларда чемпион бўлишга эришди.
Европа Лигаси
Финал беллашуви
16 май, чоршанба
«Марсель» — «Атлетико» 0:3
Голлар: 0:1 – 21 Гризманн, 0:2 – 49 Гризманн, 0:3 – 89 Габи.«Марсель»: Манданда, Сарр, Рами, Амави, Пайет (Лопес, 32), Луис Густаво, Окампос (Н’Жи, 55), Замбо-Ангисса, Товен, Сансон, Жермен (Митроглу, 74).
«Атлетико»: Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько (Хуанфран, 46), Годин, Коке, Габи, Саул, Корреа (Парти, 88), Диего Коста, Гризманн (Торрес, 90).
Огоҳлантиришлар:Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н’Жи (78), Люка Эрнандес (78).
Изоҳ (0)