16 май санасида Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финал ўйинлари ниҳоясига етди.
Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси ўз майдонида Япониянинг «Кашима Антлерс» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ дастлабки ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубият Одил Аҳмедов жамоадошларининг 1/4 финалга йўл олишига йўл бермади. Аҳмедов мазкур ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Яна бир 1/8 финал баҳсида Жанубий Кореянинг икки клуби ўзаро беллашди. «Сувон Самсунг» жамаоси ўз майдонида «Улсан»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
Шу тариқа 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди:
Ғарбий ҳудуд:
- «Персеполис» (Эрон)
- «Истиқлол» (Эрон)
- «Ас-Саад» (Қатар)
- «Духаил» (Қатар)
- «Тяньцзинь Цюанзян» (Хитой)
- «Чонбук Moторс» (Жанубий Корея)
- «Сувон Самсунг Блюуингз» (Жанубий Корея)
- «Кашима Антлерс» (Япония)
Изоҳ (0)