БААнинг Шаржа шаҳри полицияси амирликнинг 10 та жойида Рамазон ойида ифтор вақтини эълон қилиш учун замбарак тайёрлади. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди. Жорий йилда кўпроқ майдонни эгаллаш учун яна иккита замбарак қўшилган.
Шаржа полициясининг Марказий операциялари бўйича бош директори ўринбосари полковник Аҳмад Саид ал-Нур замбаракларни текшириб чиққан ва уларнинг шайлигини кўздан кечирган. У замбарак отувчи кишиларни хавфсизлик чораларига қатъий амал қилишга чақирган.
Полковникнинг айтишича, ифтор вақтида замбарак отиш араб ва мусулмон мамлакатларида амал қилиниши керак бўлган эски одат ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, кўплаб кишилар, шу жумладан мусулмон бўлмаганлар ҳам замбараклар отиладиган жойларда тўпланади. Шаржада кўплаб кишилар уйда қолади ва замбараклар отилишини жонли эфирда томоша қилади.
Изоҳ (0)