Тошкентда ниҳоят ўзининг байрами пайдо бўлади — шаҳар куни нишонланади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга кўра, ҳокимликка шаҳар кунини нишонлаш бўйича мунтазам равишда таклифлар келиб туради. Шу боис ҳокимлик қошида тузилган жамоатчилик кенгаши яқин орада бу мавзуни ишлаб чиқишга киришади.
Шунингдек, шаҳар бўйлаб «Тошкент сизни яхши кўради» хештегли фотозоналар пайдо бўлади.
Маълумот учун, шаҳар куни дунёнинг деярли барча йирик шаҳарларида йилда бир, одатда дам олиш кунлари нишонланадиган байрам. Шу куни халқ сайллари, ярмаркалар, кўргазмалар, концертлар, мусобақалар, танловлар уюштирилади. Байрам одатда катта мушакбозлик билан якунланади.
Изоҳ (0)