Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари туфайли, Анқара АҚШ ва Исроилдан ўз элчиларини чақириб олишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru» Туркиянинг НТВ телеканалига таяниб.
«Биз маслаҳатлашиш учун Вашингтон ва Тель-Авивдан элчиларимизни чақириб олдик. Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммитини чақирамиз. Шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч мажлисини чақиришни таклиф қиламиз. Биз кўплаб етакчилар билан музокаралар ўтказамиз», — деди Эрдўғон.
Унинг қўшимча қилишича, 15 майдан Туркияда «фаластинлик қардошлар»ни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида уч кунлик миллий мотам эълон қилинади.
Аввалроқ Ғазо сектори ҳудудида фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашуви чоғида ҳалок бўлганлар сони 59 киши етгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)