Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД террорчиларининг Суриядаги марраларига зарба берди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари ҳамкорликдаги операциялар қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳарбийларга кўра, F-16 самолётлари Сурия ҳудудида ҳаво операциясини амалга оширган.
Операция натижасида ИШИД қўмондонлик штаби ва логистик қўллаб-қуватлаш маркази йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)