Туркияда мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен томонидан бошқариладиган FETO ҳаракати билан боғлиқ тергов доирасида камида 46 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакатнинг бирданига 15 та вилоятида ҳибсга олиш ишларини амалга оширмоқда.
Бундай ҳаракатлар Туркия прокуратураси томонидан 86 кишига, шу жумладан, 25 нафар амалдаги полковник ва 47 нафар собиқ полковникка нисбатан ордер берилгач, амалга оширилган. Яна 14 та ордер Болу вилоятидаги собиқ ўқитувчига ва 12 та ордер маҳаллий университетнинг талабаларига нисбатан берилган.
Қўлга олишга гумонланувчиларнинг террорчилик гуруҳлари томонидан тез-тез қўлланиладиган ByLock мобил дастурини ишлатгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)