АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусда элчихонанинг расман очилганини эълон қилди. У мазкур баёнотни очилиш маросими меҳмонларига видеомурожаат чоғида қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Трампинг баёнотига кўра, Исроил суверен давлат ҳисобланади ва ҳар қандай мустақил давлат каби ўз пойтахтини белгилаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у кўп йиллар давомида Исроилнинг пойтахти Қуддус эканлиги тан олинмаганини қайд этган.
Трампнинг сўзларидан сўнг АҚШ молия вазири Стив Мнучин бош консулликдаги Қўшма Штатлар герби ва ёзув устидаги ҳаворанг матони туширган. Энди дипломатик миссия элчихона мақомини олди.
Изоҳ (0)