Жанубий Кореянинг Кореяни бирлаштириш вазирлиги Шимолий КХДР вакиллари билан 16 май, чоршанба куни олий даражадаги учрашув ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, КХДР учрашувга 29 кишидан иборат делегацияни юборади. Делегация таркибига спорт ва иқтисодиёт бўйича масъул амалдорлар ҳамда журналистлар киради.
Делегацияга КХДРнинг бирлашиш қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Мун Чжэ Ин икки мамлакат саммитини ўтказиш ҳақидаги таклифларни қўллаб-қувватлаши маълум қилинган.
Изоҳ (0)