Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Москва Европа Иттифоқининг сўнгги санкцияларига жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу ҳақда ТИВ сайтига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
«Демократия ва инсон ҳуқуқларининг олий принципларини унутган ҳолда Брюссель яриморолда демократик иродани ташкил этишга алоқадорларни жазоламоқда», – дея таъкидлайди Захарова.
Идора вакилининг сўзларига қараганда, Россияга қарши санкциялар қандайдир «ҳамжиҳатлик» маросими намойишига айланиб кетган.
«Россия томони Европа Иттифоқининг навбатдаги дўстона бўлмаган қадамига жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», – дейди Захарова.
Изоҳ (0)