• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бир кун рўзани тутмаган одам 40 йил жаннатни ҳидлай олмайди

    Ҳар йили муборак Рамазон ойи яқинлашиб келар экан кишилар уни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра бошлайди. Афсуски, бу тайёргарликларнинг кўпи Рамазони шарифнинг асл моҳиятидан узоқ бўлган тайёргарликлар бўлади. «Muslimaat.uz» сайти шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шу ҳақдаги фикрларини келтириб ўтган.

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Аслида йилнинг ўн икки ойининг энг улуғи бўлган, алоҳида ажраб чиққан, Аллоҳ таоло ўзининг охирги китоби ва абадий мўъжизаси Қуръони Каримни нозил этган, рўзасини тутишга амр қилган бу мўътабар ойни бошқачароқ кутиб олиши лозим бўлади. Ушбу муборак ойни рўзасини Аллоҳ таоло амр қилганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб, ўргатганларидек тутиш, бу ойни файзу баракотидан кўпроқ манфаатдор бўлиб қолиш йўлларини яхшилаб ўрганиш билан кутиб олиш керак бўлади. Чунки бу улуғ имконият, Аллоҳнинг розилиги топиш имконияти, тақво ҳосил қилиш имконияти ва бошқа яхшиликлар имконияти йилда бир марта берилади, холос.

    Шунинг учун Рамазон рўзаси ҳукмларини уни тутишдан олдин яна бир бор пухта ўрганиб олиш лозим бўлади. Бундай ўрганиш билмаганга билим, билганга янада мустаҳкам бўлади. Рўза, шариат уламолари таърифида, Рамазон ойида тонг отгандан қуёш ботгунга қадар ният қилиб, ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳвоний ишлардан тутиб туришдан иборат бўлиб, Ислом динини асосий беш рукнидан бири ҳисобланади. Ушбу беш рукн, иймон, намоз рўза, закот, ҳажлар бўлиб,улардан бирортасисиз, жумладан, рўзасиз Исломни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас.

    Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳар бир балоғатга етган ақлли шахсга, Аллоҳнинг амри Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйҳи васалламнинг суннатлари ва Ислом умматининг ижмўси ила иккинчи ҳижрий йилда фарз бўлган. Яъни иккинчи ҳижрий йилда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳақидаги оятларни нозил қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларни ҳам тутишга ундаганлар, кўплаб ҳадиси шарифларида рўзанинг фарз эканини баён этганлар.

    Рамазон рўзасини фарз эканлигига ўша вақтдан ҳозиргача ҳамма мусулмонлар иттифоқ қилганлар. Ҳеч ким буни инкор қилмаган. Ким Рамазон рўзасини тутиш фарз эканлигини инкор этса, кофир бўлади. Ислом миллатидан чиқади, диндан қайтган муртадга берилган жазога тортилади.

    Исломда Аллоҳ таолога шарт қўйиб банда бўлиш йўқ. Исломда фақат Аллоҳ таолога бутунлай таслим бўлиш бор. Шунинг учун «Мен Аллоҳга иймони бор мусулмон одамман-у, бироқ рўза тутмайман, бу — мен билан Аллоҳнинг орамиздаги иш», дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мусулмонман деган одамга бу фикр тамоман ёт бўлиши керак.

    Рўза тутишдан қочадиганларнинг яна бир қисми худди юқоридаги бузуқ фикрга ўхшаш, аммо анчадан бери кишилар орасида юрган номаъкул фикрни ўзига дастак қилиб оладилар. Бу гапни кўпчиликка ўрнашиб қолишида ўзларини диний илм эгаси қилиб кўрсатиб юрган шахслар ҳам сабаб бўлган. Бу фикр эгалари «Инсон мўмин бўлса, ибодатларини қилмаса, жумладан, рўзани тутмаса ҳам, Аллоҳ кечириши мумкин экан», дейдилар.

    Аввало мазкур фикрни айтиб юрганлар, шаҳодат калимасини айта олмайдиган, муҳит шароити ила ўзини мусулмон санаб юрадиган одамлар бўладилар. Уларнинг тегирмонига сув қуяётган, диний илм нисбатини бераётганлар эса тарихда бўлиб ўтган фикрий кураш ва мутаассиблик ортидан чиққан фикрни нотўғри талқин қиладилар.

    Қуръони каримда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида, саҳобаи киромлар, улуғ уламолар гапларида, рўзани ҳамма тутиши фарзлиги ҳақида қайта-қайта таъкидланган, бирор жойда бирор кун тутмай қолишга ҳам рухсат йўқ. Хорижийлар мазҳаби билан «Гуноҳи кабира қилган мўминни иймони қоладими йўқми?» деган савол юзасидан тортишувда айтилган фикрни «Умр бўйи рўза тутмай юраверса бўлади» деган фатвога айлантириб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

    Узрсиз Рамазони шарифнинг бир кунлик рўзасини тутмаган одам шариат ҳукми ила олтмиш кун кетма-кет орасини узмай рўза тутиб бериш керак. Бу ҳам ямоқ солганга ўхшаш иш бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир кун фарз рўзасини тутмаган одам, умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзани тутилмай қолган куннинг ўрнини тўлдира олмайди», деганлар.

    Бошқа бир ҳадиси шарифда эса «Бир кун рўзани тутмаган одам қирқ йилгача жаннат ҳидини ҳам ҳидлай олмайди», дейилган. Назарий иймонга суяниб, Аллоҳнинг амрларини бажаришдан, жумладан, намоз, рўза, закот каби ибодатлардан бўйин товлайдиган одамлар катта хато қиладилар.

    Уламоларимиз ундай кишиларни шайтондан фарқи йўқ дейдилар. Чунки шайтон ҳам Аллоҳ таолонинг биру борлигига қаттиқ ишонади. Аммо одамга сажда қил, деган буйруғига бўйсунмагани учун лаънатга учраган. Ушбу нотўғри фикрларни тўғрилаб, Аллоҳнинг барча амрларини бажаришга, жумладан, рўза тутишга ўтганлар ўзлари учун фойда қиладилар.

    15.05.2018, 19:38   Изоҳ (0)   57444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пойтахтда фуқароларнинг оилавий муаммолари билан шуғулланувчи гуруҳлар ташкил этилди

    15.05.2018, 19:14

    «Менинг фикрим» порталида Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш таклиф этилди

    15.05.2018, 16:41

    Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Воронежга парвозлар сонини оширади

    15.05.2018, 15:53

    «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг барча бўлимларида «Тезкор почта» хизмати йўлга қўйилди

    15.05.2018, 15:26

    Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси истиқболлари ҳақида гапирди

    15.05.2018, 15:15

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 31 майдан зиёратчиларни Саудия Арабистонига таший бошлайди

    15.05.2018, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.