Ўзбекистонда яна хусусий қўриқлаш агентликлари пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Spot. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланган «Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини янада камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Лойиҳага мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан 27 та давлат функцияларини хусусий қўлларга ва фуқаролик жамияти институтларига бериш таклиф этилмоқда, улардан бири «Қўриқлаш хизматларини кўрсатиш, стратегик, давлат объектарини қўриқлаш бундан мустасно» деб кўрсатилган.
Ўзбекистонда хусусий қўриқлаш агентликлари 2014 йил 1 февралгача мавжуд бўлган — ўшандан буён қўриқлаш фаолияти билан фақат Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси шуғулланади, у компанияларга шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
Қонун лойиҳасида ушбу тартибни бекор қилиб, мазкур фаолиятни лицензиялашни жорий қилиш таклиф этилмоқда. Лойиҳа 27 майгача муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)