Давлат персонализация маркази сайтининг янги версияси ишга туширилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Унинг ёрдамида Ўзбекистон фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар яшаш жойи бўйича йиғилиш пунктига паспорт ёки фуқаролиги йўқ шахснинг сафар ҳужжати олиш учун электрон навбат эгаллаши мумкин бўлади.
Олинган навбат рақами, санаси ва вақти аризачига SMS-хабар тарзида бир иш куни давомида юборилади. Бундан ташқари, сайтдан ариза-анкета ва тўлдирилмаган бланкни олиб, чоп этиш мумкин.
Сайт паспорт ёки сафар ҳужжати учун давлат божи тўланиши учун квитансия чиқариб беради. Уни ҳам бир иш куни давомида чоп этиб олиш мумкин бўлади. Давлат божини Click мобил банкинг тизими орқали тўлаш мумкин.
Изоҳ (0)