«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон интенсив терапия бўлимидан стационарга ўтказилди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
«Фергюсонлар оиласи қўллаб-қувватлашлардан ва кўплаб яхши тилаклардан хурсанд, аммо яна бир бор маълумотларни сир сақлашни сўрайди, чунки бу даволанишнинг кейинги босқичларида жуда муҳим ўрин тутади», – дейилади «Манчестер Юнайтед» баёнотида.
Маълумот учун 5 май куни шотландиялик мутахассис мияга қон қуйилиши сабаб операция қилинган ва шундан бери интенсив терапия бўлимида қолаётганди.
Изоҳ (0)