Испания чемпионати ҳакамлар корпуси қабул қилган қарорга кўра, «Барселона» етакчиси Лионель Месси 36-тур доирасида «Реал»га қарши кечган ўйин вақти учрашув бош ҳакамини ҳақоратламагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Сhampionat.com» хабар берди.
Аввалроқ Мессининг «Эль-Класико»ни бошқарган Alexaндро Эрнандес-Эрнандесга ўйин вақтида босим ўтказгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ҳакамлар корпуси эса ўйин протоколида Месси ёки «Барселона»нинг бошқа бир футболчиси ҳакамни ҳақоратлагани ҳақида ёзув йўқлигига асосланган ҳолда қарор қабул қилган. Шу тариқа, Мессига ҳеч қандай жазо хавф солмаётгани ойдинлашди.
«Sports.ru» хабарига кўра, «Барселона»нинг яна бир аъзоси Сержи Роберто «Реал»га қарши ўйинда Марселонинг юзига ургани сабаб Ла Лига интизом қўмитаси томонидан жазоланди.
Қайд этилишича, футболчи Испания чемпионатининг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди. «Барселона» мазкур қарор юзасидан 10 кун ичида шикоят йўллаш ҳуқуқига эга эди. Ва улар бугуннинг ўзидаёқ аппеляция беришга улгурди.
Изоҳ (0)