9 май санасида Италия кубоги финал учрашуви ўтказилди.
Унда Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Милан»га қарши майдонга тушди. Беллашувга Римдаги «Стадио Олимпико» стадиони мезбонлик қилди. Туринликлар финалда «Милан» дарвозасини жавобсиз 4 марта ишғол этишга эришди. «Юве» ҳимоячиси Меҳди Бенатия иккита гол урган бўлса, яна бир гол Дуглас Коста ҳисобига ёзилди.
Шунингдек, «Милан» ҳужумчиси Никола Калинич ўз автоголи билан, туринликларнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига ҳисса қўшиб юборди.
Шу тариқа «Ювентус» Италия кубогини қўлга киритди.
Италия кубоги
Финал беллашуви
9 май, чоршанба
«Ювентус» — «Милан» 4:0
Голлар: 1:0 – 56 Бенатия, 2:0 – 61 Дуглас Коста, 3:0 – 64 Бенатия, 4:0 – 76, автогол Калинич.
«Ювентус»: Буффон, Куадрадо, Бардзали, Бенатия, Матюиди, Асамоа, Хедира, Пьянич (Маркизио, 87), Дуглас Коста (Бернардески, 73), Дибала (Игуаин, 83), Манжукич.
«Милан»: Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романоли, Бонавентура, Локателли (Монтоливо, 80), Чалханўғлу, Кессиэ, Сусо (Борини, 68), Кутроне (Калинич, 62).
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (61), Калабрия (73).
Изоҳ (0)