Бугун, 9 май санасида Россия кубогининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Финалда етакчи жамоаларни ортда қолдирган ҳолда ҳал қилувчи баҳсга етиб келган «Тосно» ҳамда «Авангард» жамоалари ўзаро беллашди. Учрашув ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳаракат қиладиган «Тосно»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Натижада Галиулин жамоаси билан биргаликда клуб тарихида илк бор Россия кубоги соҳибига айланди.
Маълумот учун бир неча кун олдин ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов «Локомотив» жамоаси билан Россия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Россия кубоги
Финал беллашуви
9 май, чоршанба
«Тосно» — «Авангард Курск» 2:1
Голлар: 1:0 – 10 Скворцов, 1:1 – 16 Киреев, 2:1 – 80 Мирзов.
«Тосно»: Юрченко, Буйволов, Сухарев, Чернов, Маргасов, Скворцов (Рикардиньо, 66), Жигулев (Карницкий, 85), Галиулин, Палиенко (Нуну Роша, 58), Мирзов, Полетанович.
“Авангард Курск»: Кобзев, Дашаев, Гоцук, Багаев, Гурфов, Коробов, Альшин, Нетфуллин, Болов (Тлупов, 77), Киреев, Федчук (Акбашев, 82).
Огоҳлантиришлар: Буйволов (56), Федчук (76), Мирзов (81).
Изоҳ (0)