3 май куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари Хитой Халқ Республикасидаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқариш корхоналаридан бири – SAIC компаниясига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу ташриф тингловчиларнинг бир ойлик малака ошириш дастури доирасида Шанхай университети ва Шанхай ижтимоий фанлар академияси томонидан ташкил этилди.
Тингловчилар компаниянинг барпо этилиши тарихи, дизайнерлар тузилмаси, синовлар мажмуаси ва майдончалари, махсус автосалон шоуруми ва замонавий инновацион интеллектуал қарорлар асосида автомобиль саноатининг устувор режалари билан танишди.
Тадбир якунида томонлар ахборот ва делегациялар алмашуви орқали ўзбек–хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирди.
Изоҳ (0)