Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида озчилик мусулмонлар муаммоларига бағишланган халқаро қурултой ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Muslimaat.uz» хабар бермоқда.
Қурултойда 140 давлатдан 400 дан зиёд вакил қатнашиб, ўз мамлакатида озчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар дуч келаётган муаммоларни муҳокама этилиши кутилмоқда.
Анжуманга доктор Али Рошид Нуаймий раислик қилиши ҳамда доктор Муҳаммад Башарий раис ноиби сифатида фаолият олиб бориши маълум қилинган.
Қурултой ташкилий қўмитасининг расмий таклифига биноан анжуманда Ўзбекистондан шайх ҳазратларининг қизи, «Muslimaat.uz» сайти раҳбари Oдинахон Муҳаммад Юсуф қатнашмоқда.
Изоҳ (0)