Кеча, 6 май санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури ўз ниҳоясига етди. Суперлиганинг ушбу турида стадионларга ташриф буюриш бўйича рекорд натижа кузатилди, деб ёзмоқда ПФЛ расмий сайти.
Бунгача рекорд Суперлиганинг 3-турига тегишли бўлиб, унда ўйинларга жами 85 209 нафар томошабин келганди. Суперлиганинг 10-турида эса бу кўрсаткич 88 564 нафар мухлисни ташкил этди ва бу ҳозирча мавсум рекорди ҳисобланади.
Чемпионатнинг 10-турига келиб стадионларда учрашувларни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар сони жами 651 453 нафарни ташкил этди ва бу аввалги мавсум билан солиштирганда деярли 2,5 баробар кўпроқ натижа ҳисобланади, дейилади ПФЛ хабарида.
Изоҳ (0)