Кеча, 6 май санасида Испания чемпионатининг 36-турида «Камп Ноу»да Мадриднинг «Реал» жамоаси «Барселона» билан ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан «Камп Ноу»даги илк 4 та ўйинининг бирортасида ютқазмаган «Эль-Класико» тарихдаги биринчи мураббийга айланди.
«Реал» француз қўли остида рақиб майдонида 2 марта дуранг натижа (2:2, 1:1) қайд қилган ва 2 марта ғалабага (3:1, 2:1) эришган.
Изоҳ (0)