Токио-2020 Паралимпия ўйинларига Ўзбекистондан илк йўлланмани Сервер Ибрагимов қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 3—12 май кунлари Жанубий Кореянинг Чхонджу шахрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича Чхонджу-2018 Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Шу кунга қадар ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов ўз иштирокини якунлаб, 10 метрга пистолетдан отиш бўйича финал босқичида 236.8 натижаси билан фахрли 2-ўринни эгаллади ва кумуш медали соҳибига айланди. 1 ва 3-ўринлар эса хитойлик спортчилар — Янг Чао (237.2) хамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди. Мазкур мусобақада 25 та мамлакатдан 50 дан ортиқ спортчилар куч синашмоқда.
Ушбу натижаси билан Сервер Ибрагимов Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Токио-2020 Паралимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди.
Спортчи 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:30 да Сеул—Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтиб келади.
Изоҳ (0)