Қуддусда Қўшма Штатлар дипломатик ваколатхонаси очилиши арафасида шаҳар кўчаларида «АҚШ элчихонаси» деган ёзув туширилган йўл кўрсаткичлар ўрнатилди. Бу ҳақда маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Бу туш эмас, реаллик! Бугун тонгда АҚШнинг Қуддусдаги янги элчихонаси кўрсаткичларини ўрнатдим. Дунё буни тан олишни бошлади», — дея Twitter’да ёзув қолдирди Баркат.
У АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирди ва хабарга белги ёнида туширилган фотосини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)