6 май куни Қирғизистоннинг «Оқ-Қия автойўл» назорат-ўтказиш пунктида чегарадан Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади KNews.
1987 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросига тегишли Hyundai Stareх русумидаги транспорт воситаси кўздан кечирилганда, юкхонадан паспорт назоратидан ўтмасдан Қирғизистон ҳудудига кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси топилган.
Ўзбекистонликнинг давлат чегарасидан ўтиш учун ҳужжатлари бўлмаган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қонунбузарлар Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасига топширилди.
Изоҳ (0)