Мисрда сайёҳлик автобусининг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида уч нафар суданлик ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Авария 6 май, якшанба куни Мисрнинг Эл-Миня провинциясида юз берган. Юк машинасига цемент ортилганлиги таъкидланмоқда.
Автобус цемент ортилган юк машинаси билан тўқнашганда Судан пойтахти Хартумдан Қоҳирага томон йўлда эди.
Ҳалок бўлганлар орасида суданлик 50 ёшли автобус ҳайдовчиси ҳам бор. Жабрланганлар провинциядаги шифохоналарга етказилган.
Изоҳ (0)